Исроил «Ҳизбуллоҳ»нинг юқори мартабали аъзоси қўлга олинганини эълон қилди
Имад Амхаз махфий операция чоғида ўғирлаб кетилди.

Исроил армияси «Ҳизбуллоҳ»нинг денгиз қўмондони Имад Амхазни қўлга олди. Бу ҳақда исроиллик журналист Барак Равид ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Журналист сўзларига кўра, Амхаз Шимолий Ливанда ўтказилган тунги операция вақтида Исроил ҳарбий-денгиз кучлари томонидан қўлга олинган. Қайд қилинишича, Исроил ундан шиа ҳаракатининг денгиз амалиётлари ҳақида маълумот олиши мумкин.
Bild хабарига кўра, Исроил ҳарбийлари тезюрар қайиқларда етиб бориб, умумий денгиз чегарасидан 140 километр шимолда жойлашган Ливанга кирган. «Ҳизбуллоҳ»нинг юқори мартабали аъзоси ҳибсга олингани Исроил томонидан тасдиқланди.
Мавзуга оид

12:25 / 10.03.2025
Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

21:58 / 09.03.2025
Исроил Ғазо бўйича музокараларни давом эттириш учун Доҳага делегация юборади

18:20 / 07.03.2025
ҲАМАС Исроил ҳарбий ҳаракатлар бошласа, гаровга олинганларни ўлдириш билан таҳдид қилди

12:50 / 06.03.2025