Камчаткада мигрантларни ишга олиш тақиқланган йўналишлар кўпайтирилди
Чекловлар сайёҳлик агентликлари, кутубхона ва архивлар, хавфсизлик ва таълим муассасалари фаолиятига татбиқ этилади.

Фото: iStock
Россиянинг Камчатка ўлкасида 2025 йилдан бошлаб 15 та йўналишда чет эл фуқароларининг ишлаши тақиқланади. Тегишли фармонни ҳудуд губернатори Владимир Солодов 15 октябр куни имзолади.
Чекловлар сайёҳлик агентликлари, кутубхона ва архивлар, хавфсизлик ва таълим муассасалари фаолиятига татбиқ этилади. Чет эл фуқароларининг такси ва ижарага олинган автомобилларда ишлашига тақиқ ҳам амалда бўлади.
Қайд этилишича, бу тақиқ фақат патент бўйича ишлайдиган хорижлик ишчиларга тегишли. Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕООИ) мамлакатлари – Қирғизистон, Қозоғистон, Арманистон ва Беларус фуқаролари ўлкада ишлашда давом этиши мумкин.
Камчатка ўлкасида патент бўйича ишлайдиган чет эллик ишчилар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун бир қатор чекловлар илгари ҳам амал қилган. Охиргилардан бири, 2024 йил июл ойида чет эл фуқароларининг таксида ишлашига чеклов киритилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Тожикистон фуқаролари айбланган «Крокус Сити Холл»даги терактдан сўнг ўндан ортиқ ҳудудлар, жумладан Новосибирск, Самара, Тула, Магадан ва Челябинск областларида кўплаб соҳаларда хорижлик фуқаролар меҳнати тақиқланган эди.
Россиянинг айрим ҳудудларида мигрантларни тақиқланган касбларга ишга олганлик учун катта миқдорда жарималар жорий қилинган. Юридик шахслар миллион рублгача, мансабдор шахслар 50 минг рублгача, мигрантни ёллаган жисмоний шахслар эса 4 минг рублгача жаримага тортилиши мумкин.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Руминиядаги сайловларнинг биринчи босқичида ўта ўнг сиёсатчи ғалаба қозонди
Жаҳон | 09:02
-
Тошкентда Malibu-2 ва скутер тўқнашувида икки киши жароҳатланди
Жамият | 08:56
-
Путин Россияга Украинада ядро қуролидан фойдаланиш «керак бўлмаслигига» умид билдирди
Жаҳон | 08:01
-
Исроил қамоқхоналарида минглаб фаластинлик маҳкумлар ўляпти - Абдулла ал-Зегарий
Жаҳон | 07:56
Мавзуга оид

19:35 / 02.05.2025
Bloomberg: Трамп жамоаси Россияга иқтисодий босимларни кучайтириш вариантларини тайёрлади

22:09 / 01.05.2025
Трамп билан музокаралар бошланганидан кейин россиялик миллиардерлар 15 млрд долларга бойиди

17:33 / 01.05.2025
Украина Россия билан урушни тугатиш учун 22 та шартга рози – Келлог

14:30 / 01.05.2025