Эронда Иброҳим Раисий вертолёти ҳалокати бўйича тергов якунланди
Ҳалокатга саботаж ёки қандайдир ҳужум сабаб бўлгани ҳақида далил топилмаган.

Фото: AP
Май ойида Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёти ҳалокатига ноқулай об-ҳаво шароити ва техник носозлик сабаб бўлган, деб хабар берди Fars агентлигига таяниб Arab News.
Тергов натижаларига кўра тузилган дастлабки ҳисоботда айтилишича, ҳалокатга саботаж ёки қандайдир ҳужум сабаб бўлгани ҳақида далил топилмаган.
«Раисийнинг вертолёт ҳалокати бўйича тергов якунланди... бу бахтсиз ҳодиса эканлиги аниқ», деди Fars нашрига ўзини ошкор этмаган хавфсизлик ходими.
Фалокатнинг икки сабаби аниқланган: ноқулай об-ҳаво шароити ва вертолёт юкни кўтара олмагани. Оқибатда у тоғга қулаган. Тергов шуни кўрсатганки, вертолётда хавфсизлик протоколларида назарда тутилганидан икки киши кўпроқ бўлган.
Олий раҳбар Али Хоманаийнинг эҳтимолий вориси ва кескин сиёсат тарафдори Иброҳим Раисий Озарбайжон билан чегара яқинидаги тоғли ҳудудда вертолёт ҳалокатида оламдан кўз юмган эди.
Мавзуга оид

15:02 / 09.03.2025
Россия, Хитой ва Эрон Ҳинд океанида қўшма ҳарбий ўқув машқларини ўтказади

23:36 / 08.03.2025
Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этди

20:41 / 07.03.2025
Трамп Эрон етакчисига ядровий дастур бўйича битим тузишни таклиф қилди

19:05 / 04.03.2025