Брюссел: Украина душман ҳудудига зарба беришга ҳақли
Украина ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, бу эса душман ҳудудига зарба беришни ўз ичига олади, деди Европа Иттифоқи расмийси. Бу Брюсселнинг Киевга нисбатан сиёсатини ўзгартирмайди.

Фото: Mikhail Metzel/ITAR-TASS/imago
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича вакили Питер Стано пайшанба, 8 август куни ўзининг қонуний ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқининг бир қисми сифатида Украина душманга «ўз ҳудудида ҳам, душман ҳудудида ҳам ўзи мос деб билган жойда» зарба бериш ҳуқуқига эга эканлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи позицияси шундан иборатки, Украина ноқонуний тажовузга учраган ва шунинг учун қонуний мудофаа уруши олиб бормоқда. «Халқаро ҳуқуқ асосида Украина ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга ва бу ҳуқуқ душманга унинг ҳудудида зарба беришни ҳам ўз ичига олади», деди Стано Украина Қуролли кучларининг Россиядаги ҳарбий амалиётлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Шунингдек, у Киев жанг майдонидаги стратегиясини ўзгартириб, Россия Федерацияси ҳудудига ўтганидан кейин Европа Иттифоқининг Украинага нисбатан расмий стратегияси ўзгармаганини таъкидлади.
Киевнинг Курск вилоятидаги жанглар ҳақидаги биринчи изоҳи
Худди шу куни, 8 августда Украина расмийлари Курск вилоятида учинчи кундан бери давом этаётган жанглар ҳақида илк бор изоҳ берди. Россиянинг Курск ва Белгород вилоятларида «ҳар қандай кучайиш, ўққа тутиш, ҳарбий ҳаракатлар, мажбурий эвакуация ва нормал ҳаёт шаклларини йўқ қилиш»нинг асосий сабаби «фақат россияликлар тажовузи», деб ёзган Михаил Подоляк.
У Россия ҳудудида жангларнинг авж олгани учун жавобгарликни унинг президентига юклади. «Россиянинг ўз-ўзини йўқ қилиши» концепцияси меъмори Путиндан бошқа ҳеч ким эмас», - дея таъкидлади у. Подолякнинг сўзларига кўра, Россия чекловчи ҳуқуқий нормаларга бўйсунмаслигига ва қўшни давлатларга ўз ҳудуди дахлсизлигини иккиюзламачилик билан талаб қилиб, жазосиз ҳужум қилиши мумкинлигига ишончи комил, аммо урушда «уни бошлаган томон муқаррар равишда жавоб олади».
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ҳаммамиз ватан ҳимоясига ҳар куни тайёр бўлишимиз керак” – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон | 15:13
-
Кувайт Жиззахда туризм комплексларини ташкил қилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:00
-
Тошкентда мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди
Жамият | 14:57
-
Украина Россиянинг «сулҳнинг биринчи кечаси»даги ҳужумлари ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 14:55
Мавзуга оид

14:55
Украина Россиянинг «сулҳнинг биринчи кечаси»даги ҳужумлари ҳақида маълум қилди

11:57
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди

11:41
Мерц АҚШнинг Украинада Россия урушини тугатишдаги асосий ролини таъкидлади

10:09