1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган қурилиш цехи аниқланди
Жиззах шаҳрида 1 млрд 354 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехи аниқланди.

Бош прокуратура хабарига кўра, “Б.Д.” МЧЖ раҳбари Р.К. жамиятга қарашли қурилиш материалларини ишлаб чиқариш цехидаги газ қурилмаларини ўзбошимчалик билан ер остидан ўтган ўрта босимли газ қувурига яшириш равишда улаган.
Қайд этилишича, оқибатда 1 млрд 354 млн сўмлик 902,6 минг куб метр табиий газ ўғирланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Б.Д.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик), 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид

12:30 / 06.03.2025
Қарийб 200 млн сўмлик газни талон-торож қилган кафе эгаси ушланди

12:22 / 06.03.2025
376 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

10:39 / 06.03.2025
Маиший хизмат кўрсатиш биноларида 246 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди

16:03 / 05.03.2025