Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лицензия ва рухсат бериш жараёнлари соддалаштирилди
Айрим рухсат бериш, шунингдек лицензиялаш ва авторизациядаги такрорланувчи жараёнлар бекор қилинади.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, лицензия ва рухсат бериш жараёнларини соддалаштириш муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Президентнинг "Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ "Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома" ва "Махсус товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия" ҳужжатлари битта турга - "Махсус товарларни экспорт ва импорт қилиш учун рухсатнома"га бирлаштирилган эди.
Ҳужжат билан қуйидагиларга тааллуқли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда:
- рухсат берувчи ҳужжатларнинг икки турини биттага бирлаштириш;
- товарларнинг махсус турларини экспорт ва импорт қилиш учун лицензия паспортини тасдиқлаш;
- президент ва ҳукумат қарорларига мувофиқ экспорт қилиниши лозим бўлган товарлар ва маҳсулотларни экспорт қилиш учун рухсатнома паспортини тасдиқлаш;
- айрим рухсат бериш, шунингдек лицензиялаш ва авторизациядаги такрорланувчи жараёнларни бекор қилиш;
- лицензиялаш, рухсатномалар ва хабардор қилиш соҳасидаги ваколатли органлар номларини давлат бошқарувида амалга ошириладиган маъмурий жараёнлар билан мувофиқлаштириш;
- лицензиялар ва рухсатномалар табиати билан боғлиқ ҳужжатларни бериш муддатларини иш кунига кўчириш.
Хусусан, асосий ўзгартишлар Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга киритилмоқда.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

19:48 / 13.06.2025
Вилоятликлар ҳам Тошкентда таксичилик қила олади — транспорт вазири

12:02 / 16.05.2025
Умра лицензияси берилган турфирмалар сони 2 тага кўпайди

16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади

18:33 / 18.04.2025