Ўзбекистонда давлат имтиҳонлари бошланди
Бугун, 14 июл куни 8:00да давлат имтиҳонларига старт берилди. Бу йил 805 минг 688 нафар абитуриент тестларда иштирок этади. Имтиҳонлар 25 июлгача давом этади.

Фото: Kun.uz
2024/2025 ўқув йили профессионал ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест имтиҳонлари бошанди. Имтиҳонлар республиканинг 73та ёпиқ турдаги биноларида ўтказилади. Бинолар билан тўлиқ бу ерда танишиш мумкин.
Тест 14-25 июл кунлари 2 сменада бўлиб ўтади.
1-смена: 8:00да;
2-смена:15:00да бошланади.
Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида 1 ярим соат олдин белгиланган ҳудудда келиш талаб этилади.
Улар тестга пасспорт (ID) ва абитуриент рухсатномаси олиб келишлари талаб қилинади.
Абитуриентга тестни ечиш учун 3та мажбурий фанларга 60 дақиқа, 2та мутахассислик фанига 120 дақиқа вақт берилади.
Тест синовида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини 3 хил усулда билишлари mumkin:
–my.uzbmb.uz сайтининг «Натижани олиш» бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;
–mandat.uzbmb.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ИД-рақамини киритган ҳолда;
–Билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги телеграм ботларига абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ИД-рақамини юборган ҳолда:
Маълумот учун, бу йил 805 минг 688 нафар абитуриент тест синовларида иштирик этиш учун шартларни тўлиқ бажарган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 18 фоизга кам.
Мавзуга оид

12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади

10:19 / 15.02.2025
Камбағал оилалар фарзандига ОТМда қўшимча грант ажратилади

13:44 / 11.02.2025
ОТМда техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади

09:04 / 10.02.2025