Тошкентда иситиш тармоқлари гидравлик синовдан ўтказилмоқда
Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоқларини гидравлик синовдан ўтказиш ишлари давом этмоқда, деб хабар беради Veolia Energy.

Фото: Veolia Energy Tashkent
20 июндан 2 августгача Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари (механик куч ва зичлик учун юқори босим остида иссиқлик тармоқларининг синовлари) ўтказилади. Синов ишлари иссиқ сув таъминотини ўчирмасдан амалга оширилади.
Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши, иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин. Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар жой биноларидаги фуқаролардан эътиборли ва эҳтиёт бўлиш сўралган.
Носозликлар аниқланган тақдирда (78) 129-01-85 телефон рақами орқали маълум қилиш мумкин.
Мавзуга оид

15:59 / 05.03.2025
Хитойда 8 йил деганда дунёдаги энг йирик амфибия самолёт синовлари якунланди

17:35 / 02.12.2024
Сўровнома: Уйни иситишга неча пул сарфлайсиз?

15:50 / 24.01.2024
Ишга қабул қилинганда дастлабки синов кимларга белгиланмаслиги айтилди

14:55 / 15.01.2024