Хитойда 8 йил деганда дунёдаги энг йирик амфибия самолёт синовлари якунланди
Бу давр мобайнида учоқ жами 3560 соат давомида 2014 та парвозни амалга оширди.

Фото: armyrecognition.com
2017 йил март ойида дунёда биринчи бўлиб энг йирик “амфибия” самолёт — Хитойнинг AG600 прототипи намойиш этилганди — у ўрмон ёнғинларини ўчиришга мўлжалланган. Орадан саккиз йил ўтиб, ушбу қурилма мураккаб учиш синовлари дастурини якунлади. Бу давр мобайнида у жами 3560 соат давомида 2014 та парвозни амалга оширди ва 10 000 дан ортиқ параметрларни синовдан ўтказди. Энди самолётни сертификатлаш ва фойдаланишга топшириш кутилмоқда.
Хитой авиация саноати корпорацияси (AVIC) маълумотларига кўра, AG600 самолёти ҳам қуруқликда, ҳам сувда амалга ошириладиган операциялар учун лойиҳалаштирилган — бу уни ёнғинларни ўчиришдан тортиб қидирув-қутқарув ишларигача бўлган турли хил вазифалар учун энг мақбул ечимга айлантиради. Ҳаво кемасининг қанотлари кенглиги 38,8 метр, корпуси эса 37 метр бўлиб, ушбу кўрсаткичлар “Boeing-737” лайнерига мос келади.
Ўлчамлари туфайли янги амфибия самолёти ўз тоифасидаги энг йириги ҳисобланади. У ҳатто аввалги рекордчи — Россиянинг Be-200 самолётини ҳам сезиларли даражада ортда қолдирди. Хусусан, AG600 нинг максимал учиш оғирлиги 60 тоннага (Be-200 — 43 тонна), парвоз масофаси эса 4,5 минг километрга (Be-200 — 3,1 минг км) етади. Шунингдек, бу аппарат фавқулодда вазиятлар пайтида бортга 50 кишигача сиғдириш, 12 тоннагача сув тўплаш, паст тезлик ва паст баландликда парвоз қилишга қодир.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, AG600 нинг муваффақиятли синовлари ва келажакдаги сертификати Хитойнинг авиация маҳорати ўсиб бораётганидан далолат беради.
Мавзуга оид

22:37 / 10.03.2025
Чирчиқда собиқ техникум биноси бузилиб, ўрнида Хитой ОТМ филиали қурилади

09:21 / 10.03.2025
Хитой Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади

22:47 / 08.03.2025
ШҲТ саммити Хитойнинг Тянцзин шаҳрида кузда бўлиб ўтади

16:41 / 08.03.2025