Тошкентда Mercedes, Lacetti ва Onix иштирокида ЙТҲ содир бўлди
ЙТҲга Mercedes’нинг қайрилиш мумкин бўлмаган жойдан қайрилгани ва бошқа бир машина жуда катта тезликда келгани сабаб бўлган.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида учта транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 25 май куни соат 23:55 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида Lacetti, Mercedes ва Onix иштирокида ЙТҲ юз берган.
Маълумотларга кўра, ЙТҲга Mercedes’нинг қайрилиш мумкин бўлмаган жойдан қайрилгани ва яна бир машина жуда катта тезликда келгани сабаб бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

23:25 / 26.02.2025
Тошкентда юк машинаси газ қувурига урилиши оқибатида айрим истеъмолчилар газ таъминотидан узилди

02:01 / 24.02.2025
Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

23:12 / 21.02.2025
Тошкентда ерусти метро линияси яқинида ёнғин юз берди

09:56 / 06.01.2025