Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди
Ўзбекистонда олийгоҳлар, коллежлар ва техникумларга қабул имтиҳонлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Фото: Kun.uz
Таклиф этилаётган янги тартибга кўра, абитуриентлар тестни 1 марта топширади ва тўплаган бали билан дастлаб олийгоҳга, бали олийгоҳга етмаган тақдирда, коллеж ёки техникумга кириш учун танловда иштирок этади.
Олийгоҳларга қабул жараёни 2 босқичда бўлади,
- 1-босқичда абитуриент рўйхатдан ўтиб, тест фанларини танлайди;
- 2-босқичда абитуриент тест натижаси эълон қилингандан кейин таълим йўналиши ва шаклини танлайди.
Маълумот учун, бир неча йилдан бери амал қилиб келаётган тартибга кўра, абитуриент рўйхатдан ўтишда мос 5 тагача олийгоҳни (йўналишни) танлайди ва бу олийгоҳлар (йўналишлар) бўйича танловда иштирок этади.
Мавзуга оид

12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади

10:19 / 15.02.2025
Камбағал оилалар фарзандига ОТМда қўшимча грант ажратилади

13:44 / 11.02.2025
ОТМда техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади

09:04 / 10.02.2025