Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди
Бунгача ҳеч ким Британия пойтахтини кетма-кет уч муддат бошқармаган эди.

Фото: Yui Mok/PA
Лондоннинг амалдаги мэри, мухолифатдаги Лейбористлар партияси вакили Содиқ Хон бу лавозимга қайта сайланди ва уни учинчи марта эгаллайди. Бу ҳақда Англияда 2 май куни бўлиб ўтган минтақавий сайловлар натижаларига таяниб The Guardian хабар берди.
Хон 43,9 фоиз, унинг рақиби, ҳукмрон Консерватив партия вакили Сюзан Холл эса 32,7 фоиз овоз олган.
Сайловда иштирок этганлар 40,5 фоизни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 1,5 фоизга кам.
Энди Содиқ Хон Лондонни учинчи марта бошқарадиган биринчи мэр бўлади.
Англияда ўтказилган маҳаллий сайловлар натижасида лейбористлар ўз мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлаган, консерваторлар эса маҳаллий кенгашларда кўплаб ўринлардан маҳрум бўлган.
Лондон мэри лавозими 2000 йилда жорий қилинди. 2008 йилгача шаҳарни Кен Ливингстон, 2008 йилдан 2016 йилгача Борис Жонсон бошқарди.
1980-йилларнинг ўрталаригача Лондонни шаҳар кенгаши бошқарган, кейин Маргарет Тэтчер ҳукумати қарори билан кенгаш тугатилиб, унинг вазифалари давлат ташкилотлари ва турли кенгашларга ўтган.
Мавзуга оид

21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи

16:09 / 09.03.2025
Риши Сунак: Россиянинг музлатилган активларини Украинани тиклашга йўналтириш керак

19:58 / 07.03.2025
Британия Россиянинг музлатилган активларидан Украинага биринчи миллиард долларни тақдим этди

22:17 / 04.03.2025