Таълимдаги тенглик: Тошкент амалий фанлар университети мисолида

Фото: Тошкент амалий фанлар университети
Жаҳон банкининг таълим ва гендер масалаларига бағишланган ҳисоботига кўра, дунё миқёсида ҳар ўн қиз боланинг тўққиз нафари бошланғич таълим, тўртдан уч нафари эса ўрта таълим (тахминан, 9 йиллик ўқиш) олади. Кам даромадли мамлакатларда қизларнинг 2/3 қисми бошланғич мактабда ўқийди, фақат ҳар уч қиздан бири ўрта мактабнинг қуйи босқичини (тугалланмаган ўрта таълим) тугатади. Олий таълимда бу рақамлар яна қисқариб боради. Аммо Олий таълимда хотин-қизлар фаоллигини ошириш давлат бюджетини тежаш ва мамлакат тараққиётига ёрдам ҳам бериши мумкин.
Ўзбекистон мисолида олинса, бугун Олий таълим муассасаларида 1 млн 300 мингдан ортиқ талабалар таҳсил олишади. Шундан 660 минг нафари эркаклар бўлса, 680 минг нафари хотин-қизлардан иборат. Биргина Тошкент амалий фанлар университетида талаба сифатида 10 минг 985 нафар эркаклар, 16 минг 152 нафар хотин-қизлар таълим олишяпти.
Бу ҳақида 23 апрел куни Тошкент амалий фанлар университетида бўлиб ўтган “Хотин-қизлар ва эркакларнинг бутун умр давомида ўқиш имкониятларини рағбатлантириш: ютуқлар ва муаммолар” мавзусидаги халқаро форумда ҳам айтиб ўтилди. Университет ректори Абдусалом Умаров муассасада аёлларга таълим олишда имтиёзлар яратилаётганини айтди.
Форум Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилди ва жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, илм-фан ва таълим тизимида аёлларнинг салоҳиятини оширишга бағишланди.
Мавзуга оид

10:59 / 01.03.2025
Тошкентда илмий мақолалар ёзиш бўйича навбатдаги ўқув семинари ўтказилди

17:00 / 04.05.2024
Тошкентда халқаро амалий таълим конференцияси бўлиб ўтади

17:00 / 17.04.2024
Президентнинг жиззахлик ёшлар билан учрашувида ТАФУ талабаси ўз кўргазмаси билан иштирок этди

16:59 / 06.04.2024