Тошкентда илмий мақолалар ёзиш бўйича навбатдаги ўқув семинари ўтказилди
2025 йил 28 феврал куни Тошкент амалий фанлар университети ва “Ergo Analytics” компанияси ҳамкорлигида Қишки мактаб ташкил қилинди. Ушбу тадбир ижтимоий фанлар соҳасида фаолият юритувчи олимлар ва тадқиқотчиларни бир жойга жамлади.

Фото: Тошкент амалий фанлар университети
Илмий мақолалар ёзиш бўйича мавсумий мактаблар анъанасини давом эттирган ҳолда, Қишки мактабда ижтимоий фанлар бўйича илмий мақолалар ёзиш малакасини оширишга қаратилган махсус семинар ташкил этилди. Ушбу тадбирда қарийб 40 нафар тадқиқотчи ва олим иштирок этди. Семинарнинг асосий мақсади – илмий нашрлар ёзиш бўйича назарий ва амалий билимларни чуқурлаштиришдан иборат бўлди.
Тошкент амалий фанлар университети, “Ergo Analytics” ва “Clavirate” компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу мактаб илмий мақолалар ёзаётган муаллифларни қўллаб-қувватлаш, уларга илмий нашр жараёнининг асосий жиҳатларини тушунтиришга йўналтирилди.
Семинар давомида иштирокчиларга қуйидаги муҳим йўналишлар бўйича тренинглар ўтказилди:
- илмий мақолалар тузилиши ва мазмуни;
- нуфузли илмий журналларни танлаш мезонлари;
- академик ёзув маҳоратини ошириш;
- илмий тадқиқотларнинг аҳамиятини баҳолаш учун ишлатиладиган асосий кўрсаткичлар.
Тошкент амалий фанлар университетининг илмий тадқиқотлар, инновациялар ва халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Элёр Сайитов семинарнинг илмий муҳит ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида қуйидагиларни таъкидлади:
“Ўзбекистоннинг илмий салоҳиятини ошириш университетимиз учун стратегик устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Қишки мактаб сингари тадбирлар нафақат кучли тадқиқот маданиятини шакллантириш, балки мамлакатнинг академик ривожига ҳисса қўшиш, шунингдек, халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади”.
“Ergo Analytics” компанияси раҳбари Рауф Салоҳоджаев Ўзбекистон олий таълим тизимини ривожлантириш йўналишидаги устувор вазифалар ҳақида қуйидагиларни қайд этди:
“Бугунги кунда Ўзбекистон 2030 йилгача олий таълим тизимини ривожлантириш концепцияси доирасидаги муҳим мақсадларга эришиш йўлида жиддий қадамлар ташламоқда. Бу жараёнда профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар ва докторантларнинг халқаро илмий журналларда нашр этилган мақолалари сонини ошириш ҳамда илмий ишларнинг иқтибослик кўрсаткичларини юқори даражага кўтариш муҳим ўрин тутади. Бундай семинарлар олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва Тошкент амалий фанлар университетининг THE ҳамда QS халқаро рейтингларига кириш имкониятларини кенгайтиришда муҳим рол ўйнайди.”
Ташкилотчилар келгусида ҳам бундай семинарлар ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватловчи бошқа тадбирларни мунтазам ташкил этишни режалаштирмоқда. Ушбу ташаббуслар Ўзбекистонда илмий изланишларни ривожлантириш ва маҳаллий олимларнинг халқаро илмий ҳамжамиятга интеграциясини жадаллаштиришга хизмат қилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

17:00 / 04.05.2024
Тошкентда халқаро амалий таълим конференцияси бўлиб ўтади

16:00 / 25.04.2024
Таълимдаги тенглик: Тошкент амалий фанлар университети мисолида

17:00 / 17.04.2024
Президентнинг жиззахлик ёшлар билан учрашувида ТАФУ талабаси ўз кўргазмаси билан иштирок этди

16:59 / 06.04.2024