Ўзбекистон элчиси Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Нусрат Гани билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Фото: Дунё
Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашди.
Учрашув давомида юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ўзаро алоқаларни диверсификация қилиш ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни муҳокама қилиш мақсадида дипломатик алоқаларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид

14:44 / 20.02.2025
The Times: Британия Украинага қирувчи самолётларини юбориши мумкин

09:45 / 17.02.2025
Британия бош вазири Украинага қўшин жўнатишга тайёр

16:23 / 07.02.2025
Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси тайинланди

18:16 / 04.02.2025