Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг Исландиядаги элчиси этиб тайинланди. Икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йилда ўрнатилган.

Фото: Дунё
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Равшан Усмонов (қароргоҳи Лондон шаҳрида жойлашган) Исландия президенти Халла Томасдоттирга ишонч ёрлиқларини топширди.
Қайд этилишича, расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Исландия президенти Халла Томасдоттир икки томонлама муносабатлар тарихида илк бор Ўзбекистон элчисининг ушбу мамлакатга тайинланиши Ўзбекистон президенти томонидан олиб борилаётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсатнинг натижаси эканини таъкидлаган.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Исландия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашилган. Савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида алоқаларни жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Исландия етакчиси энергетика, юқори технологиялар ва рақамлаштириш, балиқчилик, туризм ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш каби соҳалардаги ҳамкорлик икки томонлама манфаатли бўлишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Исландия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йил 25 сентябрда ўрнатилган. Элчи Равшан Усмонов 2024 йил 16 май куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироли Чарлз III га ишонч ёрлиқларини топширган эди.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистоннинг Жамму аэропортида портлашлар юз берди — AFP
Жаҳон | 00:23
-
Тошкентдан Лоҳурга учадиган рейслар бекор қилинади
Ўзбекистон | 23:40 / 08.05.2025
-
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади
Жамият | 23:21 / 08.05.2025
-
"Эккан ҳосилигача бозор баҳосида ҳисоб-китоб қилдик" - Шуҳрат Абдураҳмонов
Ўзбекистон | 22:49 / 08.05.2025
Мавзуга оид

00:13 / 02.04.2025
Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда

23:30 / 06.12.2024
Исландияда 2029 йилгача кит овига рухсат берилди

15:11 / 02.12.2024
Исландиядаги сайловларда социал-демократлар ғалаба қозонди

19:07 / 21.11.2024