6 йилда метродан фойдаланган йўловчилар сони 162 млн кишига етди
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йиллар оралиғида Ўзбекистонда йўловчиларни ташиш соҳасида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди.

Фото: Kun.uz
Таҳлил 2017-2023 йиллар оралиғида мамлакатда йўловчиларни ташиш ва йўловчи айланмасида сезиларли ўсиш бўлганлигини кўрсатди. 2017 йилда барча транспорт воситалари орқали 5 679,0 млн киши ўз манзилига етказилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич салкам 6 452,0 млн кишини ташкил этди. Йўловчи айланмаси эса 130,0 млрд йўловчи-кмдан 152,7 млрд йўловчи-кмга ошган.
2023 йилда йўловчи ташишда автомобил транспортининг улуши 97,2 фоизни ташкил қилган. Агар 2017 йилда 5 591,3 млн киши манзилга етказилган бўлса, 2023 йилда уларнинг сони 6 270,2 млн кишини ташкил қилган. Автомобил транспортида йўловчи айланмаси мос равишда ортиб, 117,7 млрд йўловчи-кмдан 133,8 млрд йўловчи-кмга етган.
2017-2023 йилларда метрополитендан фойдаланган йўловчилар сони 2,6 маротаба ошган ва 61,6 млн кишидан 162,7 млн кишига етган. Мутаносиб равишда йўловчи айланмаси ҳам 459,1 млн йўловчи-кмдан 1 186,4 млн йўловчи-кмга кўпайган.
Ҳаво транспорти воситасида ташилган йўловчилар ҳам мазкур давр мобайнида 2,4 баробар ошган ва 2,2 млн кишидан 5,3 млн кишига етган. Йўловчи айланмаси 7,5 млрд йўловчи-кмдан 13,8 млрд йўловчи-кмга ортган.
Транспорт хизматлари бозори ва инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида «Ўзбекистон - 2030» стратегиясида бир қатор тадбирлар белгиланган. Жумладан: йўловчи ва юк ташиш хизматлари ҳажмини 3 баробар ошириш, авиақатновлар сонини 4 баробарга ошириш, шаҳар ва туманларни жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш, янги автобуслар сонини 5 мингтага ва электробуслар сонини 2 мингтага етказиш.
Мавзуга оид

09:32 / 07.03.2025
Тошкент метросида фавқулодда чақирув тугмалари ўрнатилмоқда

19:37 / 04.02.2025
Тошкент метросига яна 3 та янги поезд олиб келинди

12:15 / 02.02.2025
2024 йилда ҳаво транспорти ва темирйўл орқали жўнатилган йўловчилар сони маълум қилинди

12:24 / 26.01.2025