Ўзбекистон | 12:24 / 26.01.2025
4152
1 дақиқада ўқилади

​​​​​​​2024 йилда Тошкент метросида қанча йўловчи ташилгани маълум қилинди

2021 йил билан таққослаганда йўловчи ташиш ҳажми қарийб 3 баравар ошган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 270,3 млн нафар йўловчи ташилган.

Ушбу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 98,3 млн нафар йўловчига ёки 57,2 фоизга ўсган.

Ушбу кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича:

2020 йил – 38,8 млн нафар;

2021 йил – 101,8 млн нафар;

2022 йил – 136,7 млн нафар;

2023 йил – 172 млн нафар;

2024 йил – 270,3 млн нафар.

Мавзуга оид