Ўзбекистоннинг Сингапурдаги янги элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Сингапурдаги ва Австралияда ўриндошлик асосидаги элчиси бўлиб ишлаган Қаҳрамон Шокиров ўрнига янги элчи тайинланди.

Фото: dunyo.info
Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Қаюмов Сингапурга борди ва ўз вазифасини бажаришга киришди. Элчи Сингапурга тайинланишидан олдин Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
54 ёшли Алишер Қаюмов Тошкент давлат университетини тамомлаган. Узоқ йиллар давомида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимида ҳамда Германиядаги элчихонада савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида ишлаган.
Элчихона маслаҳатчиси сифатида у Австрия ва Венадаги халқаро ташкилотлардаги дипломатик миссияни бошқарган. Хусусий бизнесда, жумладан, хорижда ишлаш тажрибасига эга. Дипломат 2017 йилдан буён Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида маслаҳатчи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Алишер Қаюмов Ўзбекистоннинг Сингапурдаги (2018–2024) ва Австралияда (2022–2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Сингапурда) бўлиб ишлаган Қаҳрамон Шокиров ўрнига тайинланди.
Мавзуга оид

21:22 / 07.03.2025
Фирибгарлар Сингапур бош вазири дипфейк видеосидан фойдаланиб криптовалюта сотди

13:58 / 07.03.2025
Австралияда ўсмир ўқотар қурол билан самолёт бортига яширинча чиқди

15:29 / 03.03.2025
Австралияда 2,4 млн чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолган донор вафот этди

15:57 / 25.02.2025