Жиззахда қоидани қўпол бузган Cobalt ҳайдовчиси одам ўлимига сабабчи бўлди
Cobalt қарама-қарши йўналишга чиққан ва ўз йўлидан келаётган Nexia-3ʼга урилган.

Фото: Видеодан кадр
Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган йўлда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, А-376 халқаро автомобил йўлининг 284-километрида Cobalt ва Nexia-3 машиналар ўзаро тўқнашган.
Оқибатда Nexia-3 ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ўтказилган суриштирувда ЙТҲга Cobalt ҳайдовчиси сабабчи бўлгани, у қоидаларни қўпол тарзда бузиб, қарама-қарши йўналишга чиққани ва ўз йўлидан келаётган Nexia-3ʼга урилгани аниқланган.
Мавзуга оид

09:51 / 09.03.2025
Учта вилоятда “валютчиклар” ушланди

10:15 / 04.03.2025
Ўзгалар номига аккаунт очиб, уларнинг танишидан пул ундирган талаба ушланди

14:54 / 23.02.2025
Учта ҳудудда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди

00:21 / 20.02.2025