Габриэл Аттал Франциянинг янги бош вазири бўлди
Яқин орада у президент Эммануэл Макронга янги ҳукуматни шакллантириш бўйича таклифлар киритиши керак.

Фото: Getty Images
Франция бош вазири лавозимига 34 ёшли таълим вазири Габриэл Аттал тайинланди, деб хабар берди DW.
Аттал Франция тарихидаги энг ёш бош вазир бўлди. Яқин орада у президент Эммануэл Макронга янги ҳукуматни шакллантириш бўйича таклифлар киритиши керак.
8 январ куни Франция бош вазири Элизабет Борн истеъфога чиқишини эълон қилди ва Макрон буни қабул қилган эди. Борн вазирлар маҳкамасига 1 йилу 7 ой раҳбарлик қилди. Бу вақт ичида у Конституциядаги парламент розилигисиз қонун қабул қилишни назарда тутувчи бандга 23 марта мурожаат қилди, жумладан, оммавий норозиликларга сабаб бўлган пенсия ислоҳоти қонунини.
Аттал Макроннинг «Уйғониш» партиясига 2016 йилда аъзо бўлган. Кейинчалик у партия матбуот котиби лавозимини эгаллади, сўнгра ҳукуматдаги биринчи лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид

20:14 / 10.03.2025
Шавкат Мирзиёев 11 март куни давлат ташрифи билан Францияга боради

23:34 / 07.03.2025
Франция разведкасининг собиқ бошлиғи миллиардер Бернар Арнога ёрдам бергани учун тўрт йилга қамалди

21:24 / 07.03.2025
Украина биринчи марта Франциянинг Mirage қирувчи самолётларидан фойдаланди

04:48 / 06.03.2025