Солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати 5 йилдан 3 йилга қисқартирилди
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, 1 январдан солиқ органлари тадбиркорлик субъектларининг сўнгги 5 йил эмас, балки 3 йил давомидаги фаолиятини текшириши мумкин.

Фото: AP
2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ органлари бизнесни 5 йил ўрнига сўнгги 3 йил учун текширишга ҳақли. Бу 2023 йил 28 декабрдаги қонун билан назарда тутилган.
Buxgalter.uz`нинг ёзишича, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга қисқартирилди. Бу 2024 йилдан бошлаб солиқ ёки бошқа ваколатли oрган солиқ текширувини фақат 3 йил давомида ўтказишга ҳақли эканлигини англатади:
– солиқ даври тугаганидан кейин;
– ёки солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлса, воқеа ёки ҳаракат содир бўлган пайтдан эътиборан.
Солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари учун солиқлар бўйича даъво муддатини қисқартириш қуйидагиларни англатади, хусусан:
- эндиликда улар солиқ ҳисоботи ва солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни 5 йил эмас, балки 3 йил сақлашлари керак;
- ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисидаги ариза эндиликда ушбу сумма тўланган кундан эътиборан уч йил ичида берилиши мумкин;
- ортиқча ундирилган солиқ суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида ариза ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суд қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан уч йил ичида берилиши мумкин;
- трансферт нархни белгилашда солиқ текшируви доирасида текширув ўтказиш тўғрисидаги қарор чиқарилган йилдан уч йилдан ошмайдиган даврда тузилган назорат қилинадиган битимлар текширилиши мумкин. Текшириш ўтказиш тўғрисидаги қарор эса солиқ тўловчи назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабарнома олган кундан бошлаб 3 йилдан кечиктирмай чиқарилиши мумкин;
- агар солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан ёки мазкур ҳуқуқбузарлик содир этилган солиқ даври тугаганидан кейинги кундан эътиборан ва жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтга қадар 3 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса, жавобгарликка тортиш мумкин эмас.
Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатини уч йилга қисқартириш назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

13:54 / 12.01.2024
“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастуридаги имтиёзлар маълум қилинди

18:07 / 10.01.2024
Кам таъминланганларга ҚҚС суммаси қайтариб бериладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди

18:06 / 10.01.2024
Харид чекларидан тўланадиган кешбэк миқдори чекланди

12:54 / 10.01.2024