Термиздаги чанг бўрони туфайли Тошкент – Термиз рейси Қаршига қўнди
Ёнилғи тўлдирилганидан сўнг самолёт Термиз аэропортига учиб кетган.
Сурхондарё вилояти маъмурий маркази Термиз шаҳрида чанг бўрони кузатилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports маълумотида айтилган.
Қайд этилишича, Термиз аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити - чанг бўрони туфайли Тошкент – Термиз йўналиши бўйича Silk Avia авиакомпаниясининг USA-751 рейси экипажи Қаршидаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилган.
Самолёт Қарши аэропортига маҳаллий вақт билан соат 10:51 да қўнган.
Хабарда маълум қилинишича, ёнилғи тўлдирилганидан сўнг самолёт Термиз аэропортига учиб кетган.
Мавзуга оид

17:19 / 13.02.2025
Термиздаги логистика маркази БМТ Глобал тармоғи омбори мақомини олди

09:09 / 08.01.2025
Термиз аэропортида туман туфайли айрим рейслар бошқа аэродромга йўналтирилди

17:11 / 16.12.2024
Термизда турар жой биносининг сувоғи шамол туфайли кўчиб тушди

19:30 / 14.10.2024