Ўзбекистон | 13:54 / 08.12.2023
9988
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон халқаро аэропортларида айрим рейслар парвози кечиктирилди
Хусусан, Тошкентдан Мадинага учадиган рейс техник сабабларга кўра кечиктирилди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон халқаро аэропортларида айрим рейсларнинг парвоз вақти кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.
Кечиктирилган рейслар бўйича маълумот:
- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9829 (Наманган – Екатеринбург) рейсининг учиши Тошкент вақти билан соат 14:00 га қолдирилди;
- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9807 (Наманган – Нижневартовск) рейсининг учиши Тошкент вақти билан соат 22:30 га қолдирилди;
- Flynas авиакомпаниясининг XY699 (Жидда - Ўш) рейси манзил аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Тошкентдаги муқобил аэродромга қўнди;
- Panorama Airways авиакомпаниясининг 5P361 (Тошкент – Мадина) рейсининг учиши техник сабабларга кўра Тошкент вақти билан соат 14:00 га қолдирилди.
Бундан олдин қуюқ туман Ўзбекистондаги бир қатор аэропортлар фаолиятини чеклаб қўйгани хабар берилганди.
Мавзуга оид

09:27
Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

10:27 / 10.03.2025
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

20:44 / 09.03.2025
Ҳамбург аэропорти иш ташлашлар сабаб бутунлай фаолиятини тўхтатиб қўйди

17:10 / 07.03.2025