Марғилонда қора Gentra ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди
Вилоят ИИБ бошлиғи уларни автомобилнинг давлат рақам белгисини ечиб олиб ҳаракатланишнинг оқибатларидан огоҳлантирган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати
Марғилон шаҳрида қора Gentra ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ИББ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, айни кунларда Фарғона ва Марғилон шаҳарларида айнан қора рангдаги Gentra ҳайдовчилари томонидан давлат рақам белгисини ечиб олиб, ҳаракатланиш ҳолатлари кўп учрамоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспекторлари томонидан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.
Ўтказилган профилактик тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал майор Азизбек Икрамов шахсан иштирок этиб, Gentra ҳайдовчилари билан суҳбат ўтказди. Унда юқоридаги каби ҳолатларга йўл қўймаслик, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилиши, автомашина эса жарима майдонига олиб кирилиши тушунтирилди.
Мавзуга оид

11:53 / 10.03.2025
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

21:50 / 20.02.2025
Ўзбекистонда қидирувда бўлган Туркия фуқаролари Қозоғистонда қўлга олинди

21:36 / 12.02.2025
Наманганда пиёдани уриб, қочиб кетган қора Gentra топилди

09:52 / 07.02.2025