Жамият | 21:36 / 12.02.2025
15683
2 дақиқада ўқилади

Наманганда пиёдани уриб, қочиб кетган қора Gentra топилди

Аниқланишича, ЙТҲ содир бўлган вақтда транспорт воситаси Наманган шаҳрида яшовчи 28 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган. Ҳозирда у тергов бўлимига топширилган.

Фото: Видеодан кадр

11 феврал куни Наманган шаҳрида давлат рақамисиз бўлган қора Gentra русумли автомобил пиёдани уриб қочиб кетган. Наманган вилояти ИИБнинг маълум қилишича, ушбу транспорт воситасининг ҳайдовчиси қўлга олинган.

Қайд этилишича, 11 феврал куни Наманган шаҳар Амир Темур кўчасида содир бўлган ЙТҲ юзасидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида ушбу транспорт воситаси ҳамда унинг ҳайдовчиси топилди.

Ушбу ҳолатни содир этган шахс Наманган шаҳри ҳудудида яшовчи 1997 йилда туғилган фуқаро экани аниқланган. Ҳолат юзасидан қонуний чора кўришлик учун ҳайдовчи ва транспорт воситаси тергов бўлимига топширилган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида «барча қора Gentraʼлар жарима майдонига олиб кирилмоқда», деган сарлавҳа билан видеолар тарқалганди. Шунингдек, хабарларда Андижон ва Фарғона вилоятларидан Наманганга борган қора Gentra’лар ҳам ушланиб, текшириш учун жарима майдонига олиб кирилаётгани айтилган эди.

ЙҲХХ матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда ҳалок бўлган.

Мавзуга оид