Жамият | 23:08 / 20.02.2025
2895
1 дақиқада ўқилади

Наманганда мебел устахонасида ёнғин чиқди

Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олганлар кузатилмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Наманган вилояти ФВБ

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Янги Наманган туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 20 феврал куни Наманган шаҳар ФВБга соат 18:39 ларда Янги Наманган тумани Гўзал МФЙда жойлашган якка тартибдаги тадбиркорга қарашли мебелларни қайта таъмирлаш устахонасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига соат 18:47 да етиб борган ва ёнғин соат 19:00 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида бинонинг шифт ва том қисмидан 25 метр квадрат жойи ёниб зарарланган. Қутқарувчилар томонидан 70 метр квадрат жой сақлаб қолинган.

«Содир бўлган ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Мавзуга оид