Исроил Ғазо секторига жавоб зарбалари беришни бошлади
Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) «жанговар шай ҳолат» ҳақида эълон қилди. Мамлакатда захирадагиларнинг оммавий чақируви бошланди.

Фото: Getty images
Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) 7 октябр, шанба куни эрталаб Ғазо секторидан жангчилар чегара ҳудудларига кириб келганидан сўнг «жанговар шй ҳолат» ҳақида эълон қилди. Исроил армияси Ғазо секторига ҳужум уюштирди, деб хабар берди армия матбуот хизмати. Исроил мудофаа вазири Йоав Галант захирадаги аскарларнинг оммавий чақируви тўғрисида эълон қилди. У Исроилнинг марказий қисмида ва мамлакат жанубида «махсус хавфсизлик ҳолати» жорий этишни буюрди. «ҲАМАС бугун эрталаб жиддий хатога йўл қўйиб, Исроил давлатига қарши уруш бошлади. Исроил мудофаа кучлари бўлинмалари ҳамма жойда душманга қарши курашмоқда», деди вазир хавфсизлик кучлари раҳбарияти билан вазиятни баҳолаш бўйича учрашув якунлари бўйича.
Исроил ҳудудига жангчилар гуруҳлари кириб келган
Шифокорларга кўра, Ғазо секторидан ракета ҳужумлари натижасида камида 16 нафар исроиллик яраланган, икки нафарининг аҳволи оғир, бир аёл ҳалок бўлган.
ЦАХАЛ хабар беришича, Ғазо секторидан жангчилар гуруҳлари Исроил ҳудудига кириб келган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, гап машиналарда кетаётган ўнлаб қуролланган одамлар ҳақида кетмоқда. Айрим аҳоли пунктларида кўча жанглари кузатилган. Кейинчалик ҳужумчиларнинг бир неча гуруҳи анклавга қайтиб кетган.
ҲАМАС «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди
Фаластиннинг ҲАМАС ташкилоти ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад ал-Дайф зарбаларни «буюк инқилоб куни» деб атади. «Биз «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қиламиз ва душман позициялари ва истеҳкомларига берилган биринчи зарба 5 минг ракета ва снаряддан ошганини маълум қиламиз. Бугундан бошлаб босқинчилар билан хавфсизлик чораларини мувофиқлаштириш тўхтатилди. Халқимиз инқилобни қайта кашф этиб, давлатни яратиш лойиҳасига қайтмоқда. Милтиғи бор ҳар бир киши бугун уни олиб чиқиши керак, чунки вақт келди», дейилади ҳарбий қанот сайтида.
Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Фаластин гуруҳлари ҳам умумий жанговар шайлик ҳолатини эълон қилди. Улар барча нуқталардан «босқинчи кучлар ва уларнинг кўчманчиларига қарши» зудлик билан ҳужум қилишга чақирди.
Ҳаракатнинг сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Солиҳ ал-Арурий араб давлатларини «Ал-Ақсо тўфони» операциясига қўшилишга чақирди.
Бир кун аввал, Европа тақвимига кўра, октябр урушига 50 йил тўлди. Ўшанда Исроил ҳамда Миср ва Сурия ўртасида ҳарбий тўқнашув юз берган.
Тавсия этамиз
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
Жамият | 17:21 / 05.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
8 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:57
-
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40
-
Филиппиндаги Канлаон вулқони ҳаракатга келди
Жаҳон | 22:37
-
Тошкентдаги «Матбуот уйи» инвесторга берилгани рад этилди
Ўзбекистон | 22:35
Мавзуга оид

15:55
АҚШ ва Эрон муносабатларидаги кескинлашув. Теҳронда қандай вариантлар бор?

11:14
Минглаб исроилликлар ҳукуматга қарши намойишга чиқди

21:42 / 07.04.2025
Ливан Исроил билан чегарага 4,5 минг ҳарбий хизматчисини жойлаштиради

10:47 / 07.04.2025