Саудия Арабистони ишбилармонлари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда
Саудия Савдо-саноат палаталари федерацияси раиси бошчилигида ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилади.

Фото: Савдо-саноат палатаси
Ўзбекистон элчихонаси ходимларининг Саудия Арабистони Савдо-саноат палаталари федерацияси Минтақавий ва халқаро алоқалар директори Халил ал-Афра билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Саудия Арабистони бозорига экспорт қилиш, икки давлат савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш ва ташрифлар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Халил ал-Афра икки давлат ўртасидаги алоқалар сўнгги олти йилда янги босқичга кўтарилгани таъкидлади. Бунда икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришга бўлган муштарак интилишлари муҳим ўрин тутаётганини қайд этилди.
Мулоқот давомида томонлар икки мамлакат Савдо-саноат палаталари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш масалаларига эътибор қаратишди.
Учрашув якунида Саудия Арабистони Савдо-саноат палаталари федерацияси раиси бошчилигида ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.
Мавзуга оид

10:33 / 11.03.2025
Зеленский Саудия Арабистонига ташриф буюрди

16:37 / 10.03.2025
CNN: АҚШ Саудия Арабистонида нафақат Украина, балки Россия билан ҳам алоҳида музокаралар ўтказади

19:00 / 07.03.2025
Байрамлар учун ажойиб совға - бу абадий эсда қоладиган саёҳат!

21:44 / 04.03.2025