Кам таъминланган оилаларга 3,6 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди
Айни пайтгача 84 714 нафар истеъмолчига 3 млрд 652 млн сўмдан ортиқ ижтимоий кешбэк тўлаб берилган.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси
Жорий йил 1 майдан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо объектларидан 5 турдаги маҳсулотларни (қўй гўшти, парранда гўшти, мол гўшти, тухум ҳамда ўсимлик ёғи) сотиб олганда харид суммасидан 1 фоиз миқдордаги кешбэк ўрнига 12 фоиз ҚҚС (ижтимоий кешбэк) суммасини қайтариб олади.
Айни пайтгача 84 714 нафар истеъмолчига 3 млрд 652 млн сўмдан ортиқ ижтимоий кешбэк тўлаб берилган.
Хусусан:
- май ойи учун 22 159 нафар фуқарога 1,1 млрд сўм;
- июн ойи учун 30 613 нафар фуқарога 1,3 млрд сўм;
- июл ойи учун 31 942 нафар фуқарога 1,2 млрд сўм.
Август ойи чеклари учун кешбэк сентябр ойининг 25-санасидан сўнг тасдиқланади.
Кешбэк олиш учун Soliq мобил иловасида харид чекининг QR-кодини сканер қилиш лозим.
Мавзуга оид

13:21 / 02.03.2025
Январда қайси ҳудудларда истеъмолчилар кўпроқ кешбэкка эга бўлгани маълум қилинди

20:38 / 31.01.2025
Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига ҚҚС тўловининг 50 фоизи қайтарилади

19:13 / 30.01.2025
Alibaba Cloud Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди

17:47 / 28.01.2025