Наманганда юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди
Чуст туманида юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида қарама-қарши йўналишдаги Damas ва Labo билан тўқнашиб кетди. Беш киши ҳалок бўлган.

Фото: Видеодан кадр
20 сентябр куни Наманган вилояти Чуст туманида рўй берган ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди.
Вилоят ИИБ матбуот котиби Газета.uz’га берган маълумотга кўра, Наманган-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланган DAF русумли юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Damas ва Labo автомашиналари билан тўқнашган.
Damas ҳайдовчиси ва 4 нафар йўловчиси олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Одамлар ўлимига сабаб бўлган ҳолда транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

08:10
Себзор кўчасида иккита Nexia-3 иштирокида ЙТҲ содир бўлди

16:51 / 08.03.2025
Чиқиндидан қарздорларнинг свет учун тўлов қилишини чеклаш ҳақидаги қонун имзоланди

15:12 / 06.03.2025
Россиядаги ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

19:55 / 03.03.2025