Chevrolet Cobalt Қозоғистонда энг оммабоп модел бўлиб қолмоқда
Август ойида ўзбек автосаноатининг шу моделдаги 2 мингдан ортиқ автомобили сотилди.

Фото: Chevrolet
«Қозоғистон автомобиль уюшмаси» маълумотларига кўра, ёзнинг сўнгги ойида мамлакатда 17,2 минг енгил ва енгил тижорат автомобиллари, 1031 та юк автомобиллари ва автобуслар сотилган, бу ўтган йилнинг август ойига нисбатан 59,5 фоизга кўпдир, деб хабар берди Kazinform.
Йил бошидан буён маҳаллий дилерлар томонидан 120 мингдан ортиқ автомобил сотилди, ўсиш 60 фоиздан ортиқни ташкил қилди.
Қайд қилинишича, август ойида Hyundai энг яхши 10 та бренд орасида етакчи бўлди (4624 та автомобил сотилди). Chevrolet иккинчи (3363 та), Kia учинчи (1713 та) ўринни эгаллади. Кейинги поғоналарда: Chery (1694), JAC (874), Toyota (825), Changan (768), Haval (752), Jetour (634) ва Geely (368).
Одатдагидек, Chevrolet Cobalt (2030 таси сотилди) энг оммабоп моделлар бўйича етакчилик қилмоқда. Hyundai Tucson (1416) ва Kia Sportage (845) юқори учликдан жой олган.
Саккиз ойлик натижаларга кўра, Hyundai 31381 та автомобил сотди. Chevrolet ҳисобида 28768 та, Kia ҳисобида 16384 та сотилган автомобил бор.
Мавзуга оид

13:36
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида саноат кооперацияси маркази ташкил этилади

11:51
Қозоғистонда паспорти олиб қўйилган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

22:07 / 10.03.2025
2025 йилнинг энг ишончли автомобиллари рейтинги тузилди

17:10 / 07.03.2025