WhatsApp канал яратиш функциясини ишга туширганини эълон қилди
Энди фойдаланувчилар ўзларини қизиқтирган нарсалар ҳақидаги янгиликларни каналлар орқали махфий равишда олиши мумкин бўлади.

Фото: WhatsApp
WhatsApp мессенжери канал яратиш функцияси ишга туширилгани ҳақида хабар берди. Худди шундай функция Telegram иловасида бир неча йиллардан бери қўлланади.
WhatsApp каналларини яратиш имконияти 150 дан ортиқ мамлакатларда мавжуд бўлади. Фойдаланувчилар мессенжер блогида кўрсатилганидек, ўзларини қизиқтирган нарсалар ҳақидаги янгиликларни махфий равишда олиши мумкин бўлади.
Бу функция яқин ойлар ичида оммавий ишга туширилади. WhatsApp мессенжерининг расмий канали ҳозирда фаолият юритмоқда.
Фойдаланувчилар канал хабарларига муносабат билдириш имкониятига ҳам эга бўладилар. Шу билан бирга, фойдаланувчи мамлакатига хос бўлган автоматик фильтрлаш функцияси жорий этилади.
Каналда эълон қилинган хабарларни шахсий чат ва гуруҳларга йўналтириш ҳам мумкин. Администраторларга хабар эълон қилинганидан кейин 30 кун давомида уни таҳрирлаш имкони берилади.
Мавзуга оид

19:09 / 10.03.2025
Apple энг кутилган янги маҳсулотини чиқаришни кечиктирди

21:44 / 04.03.2025
Саудия Арабистони банкларига мижозлар билан WhatsApp орқали мулоқот қилиш тақиқланди

22:28 / 19.02.2025
Apple янги «ҳамёнбоп» iPhone 16E смартфонини тақдим қилди

20:04 / 14.02.2025