Тошкент метросидан фойдаланувчилар сони 22,8 фоизга ошди
Пойтахтда метрополитен тармоғи кенгайиб, бекатлар сони 48 тага етгани натижасида ундан фойдаланувчилар сони кўпайди.

Фото: Kun.uz
Тошкент метрополитенидан 2023 йилнинг дастлабки 6 ойида умумий ҳисобда 81 млн 281 мингдан ортиқ йўловчи фойдаланган. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги хабар берди.
Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,8 фоизга кўп. 2022 йилнинг шу даврида метрополитен 62,8 млндан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатган.
Маълумот учун, ҳозирда Тошкент метрополитени тармоғи 66,74 кмга, бекатлари сони эса 48 тага етган. Ерусти метроси қурилишининг иккинчи босқичи тўлиқ якунланиши билан Тошкент метрополитенининг узунлиги 70 километрдан ортиши, бекатлар эса 50 та бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, Тошкент метрополитени йил охиригача Россиядан 56 та янги вагон (14 та таркиб) қабул қилиб олиши белгиланган.
Аввалроқ Тошкент автобуслари 2023 йилнинг май ойида 782 мингдан ортиқ йўловчи ташигани, бу эса 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 63 фоизга кўп эканлиги қайд этилганди.
Мавзуга оид

12:15 / 02.02.2025
2024 йилда ҳаво транспорти ва темирйўл орқали жўнатилган йўловчилар сони маълум қилинди

12:24 / 26.01.2025
2024 йилда Тошкент метросида қанча йўловчи ташилгани маълум қилинди

16:07 / 16.01.2025
Ўзбекистон аэропортлари 2024 йилда 13,5 млндан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди

11:51 / 06.01.2025