Ичимлик сувида машина ювган фуқаро жазоланди
Унга жарима жазоси белгиланди.

Фото: Экология вазирлиги
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, «Аҳмад Дониш» маҳалласидаги қурилиш компанияси ишчиси ичимлик сувида машина юваётгани тасвирланган хабар тарқалди.
Ҳолат Экология вазирлиги Тошкент шаҳри бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди ва ишчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72-моддасига (Сув ресурсларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) биноан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди. Хабарда жарима миқдори келтирилмаган.
Шунингдек, бундай ҳолат қайта содир этилмаслиги юзасидан фуқарога давлат инспекторлари томонидан қатъий огоҳлантириш берилди.
Мавзуга оид

23:32 / 15.03.2025
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

20:15 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?

16:30 / 13.03.2025
Тошкентга трамвайни қайтариш бўйича яна бир “йўл харитаси” имзоланди

14:39 / 13.03.2025