Ўзбекистонда маҳаллий авиакомпаниялар сони 8 тага етди
Ўзбекистонда резидент авиакомпаниялар сони яна 4 тага кўпайиб, жами 8 тага етди. Йил бошидан бери улар томонидан 17 та самолёт олиб келинди.

Фото: Муҳрим Аъзамхўжаев
Транспорт вазирлиги Ўзбекистонда резидент авиакомпаниялар ва уларнинг самолётлари сони ошганига оид рақамларни тақдим этди.
Унга кўра, 2023 йилнинг биринчи ярми давомида мамлакатда Centrum Air, Silk Avia, Asia Union Airlines va Tashkent Air номли авиакомпаниялар ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлаган. Шу тариқа, маҳаллий авиаташувчилар сони 8 тага етган: бунга қадар Uzbekistan Airways, Qanot Sharq, Panorama Airways ва Humo Air авиакомпаниялари фаолият юритаётган эди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 6 ойи давомида Uzbekistan Airways ва янги ташкил этилган резидент авиакомпаниялар томонидан 17 та ҳаво кемалари олиб келинган.
Бугунги кунда Uzbekistan Airways, Qanot Sharq, Centrum Air, Silk Avia df Humo Air авиакомпаниялари томонидан маҳаллий йўналишларда ҳафтасига 93 та мунтазам авиақатнов бажарилмоқда, дейилади хабарда.
IATA–2023 ёзги мавсумида резидент ва хорижий авиакомпанияларга ҳафтасига 697 та частотада халқаро парвозларни амалга оширишга рухсатномалар тақдим этилган.
Мавзуга оид

17:16 / 04.03.2025
Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилади

15:24 / 02.03.2025
Douglas, Boeing, Airbus ва Ту-154 – Фуқаро авиацияси тарихида уриб туширилган самолётлар

23:17 / 08.01.2025
Ўзбекистондан Хитой, Россия ва қўшни давлатларга автобус қатновлари йўлга қўйилади

12:37 / 14.12.2024