Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Санжар Обидов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Санжар Обидов Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Санжар Обидов 1986 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. Тошкент молия институтини ва Буюк Британиянинг Стерлинг университетини тамомлаган.
У бугунга қадар қатор масъул лавозимларда ишлаган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Педагог кадрлар сифати назорати, таълим ҳужжатларини легаллаштириш, тан олиш ва нострификация қилиш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.
Бундан ташқари, Санжар Обидов Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори в.в.б бўлиб ишлаган.
Мавзуга оид

23:32 / 15.03.2025
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

20:15 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?

16:30 / 13.03.2025
Тошкентга трамвайни қайтариш бўйича яна бир “йўл харитаси” имзоланди

14:39 / 13.03.2025