Саудия Фарғона шаҳрида туристик дам олиш маскани барпо этмоқчи
Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консуллигида саудиялик тадбиркор Бассам ал-Саади билан музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Kun.uz
Учрашув чоғида Ўзбекистон сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Бассам ал-Саади мамлакат Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистондаги бизнесини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётганини билдирди.
«Биз ҳамкорларимиз билан Фарғона шаҳрида туристик дам олиш масканини барпо этиш лойиҳаси учун 3 миллион доллар миқдоридаги маблағни киритишни режалаштиряпмиз. Ушбу дам олиш маскани лойиҳасида 5 та катта вилла, 9 дона ўрта ва 15 та кичик виллалар ҳамда савдо маркази ва болалар ўйингоҳи қурилиши назарда тутилмоқда», - деди у.
Учрашув натижасида саудиялик тадбиркор билан мамлакатдаги бошқа лойиҳаларга ҳам инвестиция киритиш имкониятларини ўрганиш бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид

15:33
Фарғонада оммавий безорилик уюштирган Отабек Валломов қамоққа олинди

11:14 / 25.02.2025
Фарғонада компютер клуби ходимларини калтаклаганлар қамоққа олинди

21:44 / 24.02.2025
“Мен Валломовман!” – Фарғонада безорилар компютер клуб ходимларини калтаклади

09:56 / 21.02.2025