Ўзбекистон ва Қозоғистон икки томонлама ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Қозоғистон парламенти Сенати қўмитаси раиси Аскар Шакиров билан учрашди.

Фото: Dunyo
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, президентлик сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этаётган Аскар Шакиров сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса яхши қўшничилик, парламентлараро ҳамкорлик борасидаги ишлар юзасидан ўз муносабатини билдирди.
Томонлар мулоқот давомида, шунингдек, Сенат раиси Танзила Норбоеванинг Қозоғистонга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, Орол минтақасидаги сув муаммосини ҳал этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби масалалар, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид

17:10 / 07.03.2025
Олмаотада эркак пичоқ билан аэропорт ходимига ташланди. Уни танишини кузатгани келган шахс зарарсизлантирди

22:01 / 05.03.2025
Саида Мирзиёева Қозоғистон элчиси билан стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилди

17:28 / 04.03.2025
Ҳиндистон-Ўзбекистон транспорт йўлаги Қозоғистонгача узайтирилди

10:35 / 04.03.2025