54 йил ичида Маккага 100 миллионга яқин зиёратчи ташриф буюрди
Саудия Арабистони Статистика институти зиёрат учун муқаддас ерларга келганлар ҳақида статистик маълумотларни эълон қилди.

Фото: AFP
Саудия Арабистони Статистика Институти 1968 йилдан бошлаб муқаддас жойларга зиёрат қилиш бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.
Бу ҳақда мамлакатнинг SPA расмий ахборот агентлиги хабар берди.
Агентлик хабарида қайд этилишича, 54 йил ичида Маккага 99 миллиондан ортиқ зиёратчи ташриф буюрган.
2023 йилда 2,4 миллион киши ҳаж зиёратини адо қилади.
Қироллик «Vision 2030» тараққиёт дастури доирасида 2030 йилгача яна 30 миллион зиёратчини қабул қилишни режалаштирмоқда. Бунинг учун Макка ва Мадина шаҳарларида кенг миқёсдаги реконструкция ишлари амалга оширилади.
Мавзуга оид

10:33
Зеленский Саудия Арабистонига ташриф буюрди

16:37 / 10.03.2025
CNN: АҚШ Саудия Арабистонида нафақат Украина, балки Россия билан ҳам алоҳида музокаралар ўтказади

19:00 / 07.03.2025
Байрамлар учун ажойиб совға - бу абадий эсда қоладиган саёҳат!

21:44 / 04.03.2025