Жаҳон | 09:40 / 13.06.2023
11048
1 дақиқада ўқилади

Россия Мудофаа вазирлиги 7 та кўнгиллилар бўлинмаси билан шартнома имзолади

Россия Мудофаа вазирлиги ўзининг Telegram-каналида кўнгилли ҳужумкор корпуснинг учта бригадаси ва тўртта алоҳида отряди вазирлик билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

Фото: РИА Новости

“Бугун кўнгилли ҳужумкор корпуснинг 3 та бригадаси ва 4 та алоҳида отряди махсус ҳарбий операция зонасида Россия Федерацияси мудофааси манфаатларига доир вазифаларни бажариш бўйича шартномалар имзолади”, — дейилади хабарда.

Идоранинг таъкидлашича, ушбу шартнома махсус операция зонасидаги кўнгиллилар бўлинмаларининг фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда кўнгиллилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтиришни белгилайди.

Ҳужжатни Россия Мудофаа вазирлиги вакили генерал-лейтенант Владимир Алексеев ҳамда кўнгиллилар корпусининг еттита отряд ва бригада командирлари имзолади.

10 июн куни Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу кўнгиллилар ташкилотларининг хизмат фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи буйруқни имзолади.

Мавзуга оид