Черногорияга боришда Ўзбекистон фуқароларидан виза талаб этилмайди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Черногория давлатлари туризм тадбиркорларининг икки томонлама очиқ мулоқоти ташкил этилди.

Фото: vdio
Қайд этилишича, ўтган 2022 йилда мамлакатга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 5,2 миллион нафарга етиб, туристик хизматлар экспорти 1,6 миллиард АҚШ долларидан ошган. Жорий йилда ҳам Европадан Ўзбекистонга кириб келувчи сайёҳлар сони кескин ортиши кутилмоқда.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, 2023 йилнинг июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Черногория ўртасида доимий тўғридан тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилмоқда.
Жорий йилда Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижлик сайёҳлар сони 7 миллиондан ортиши кутилмоқда. Бугунги кунга келиб, республикада 5 мингга яқин жойлаштириш воситалари фаолият кўрсатмоқда. Сайёҳларни қабул қилувчи ўринлар сони 100 мингдан ортган.
2023 йилнинг июнь ойидан бошлаб, Черногорияга тўғридан тўғри рейслар амалга оширилади. Энди Черногорияга боришда Ўзбекистон фуқароларидан виза талаб этилмайди.
Мавзуга оид

17:12 / 14.03.2025
Қирғизистон президенти Марказий Осиёда ягона визани жорий этишни таклиф қилди

14:40 / 14.03.2025
Австралияда вомбат боласини онасидан тортиб олган америкалик блогер депортация қилиниши мумкин

12:59 / 11.01.2025
«Энг кучли» паспортлар рейтинги. Сингапур етакчи, Ўзбекистон 80-ўринда

11:23 / 05.01.2025