Австралияда вомбат боласини онасидан тортиб олган америкалик блогер депортация қилиниши мумкин
Блогер жамоатчилик танқидига учради. Воқеа Австралия ТИВ эътиборини тортди.

Фото: AP
Австралияда америкалик блогер Сем Жонс вомбат боласини онасидан ажратиб олгани учун визадан маҳрум бўлиши ва мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Ўзини “фаол дам олиш ва овчилик ишқибози” деб атайган қиз кечаси онаси билан юрган вомбат боласини тутиб олган. Блогернинг ҳамроҳи бу воқеани видеога туширган.
Кадрларда Жонс қўлида кичкина вомбатни кўтарганча машинага қараб югураётгани, шу пайтда жонивор чинқириб, вишиллаётгани кўринади. Вомбатнинг онаси қизнинг ортидан чопган, аммо қиз ундан қочишда давом этган.
Ижтимоий тармоқларда Сем Жонсга қарши кўплаб танқидлар ёғилди. Унинг қилмиши “бағритошлик” деб баҳоланди. Воқеа Австралия Ташқи ишлар вазирлиги ва Қироллик ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятининг эътиборини тортди. Ҳукумат вакиллари блогерга виза бериш шартларини белгилаш ва қатъий текширув ўтказишни ваъда қилди, бу унга келгусида Австралия визаси учун ҳужжат топширишни тақиқлашга олиб келиши мумкин.
“Ташвишланаётган ва хавотирга тушаётган барча одамларга айтмоқчиман: вомбат боласини атиги БИР дақиқагина эҳтиёткорлик билан қўлда ушлаб турдим, сўнгра дарҳол онасига қайтариб бердим”, — дея ўзини оқлашга уринган Жонс.
Қироллик ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятининг катта илмий ходими доктор Ди Эванс блогернинг хатти-ҳаракати маҳаллий ёввойи табиатга нисбатан “очиқдан очиқ эътиборсизлик”ни акс эттиришини айтди.
Маълумот учун, асосан, Австралияда яшовчи вомбатлар халталилар оиласига киради. Улар бир йилда бир марта кўпаяди. Вомбатларнинг атиги бир нечта тури бор. Улардан бир тури Халқаро Қизил китобга киритилган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон | 21:59
-
Андижондаги тошқин, олий таълимдаги ўзгаришлар ва дўхтирларга $1500 ойлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 21:33
-
Швеция электромобилларни қувватлантирадиган йўлларни қуради
Жаҳон | 21:20
-
Келлог 30 кунлик оташкесимдан кейин Украина можаросига барҳам берилишини айтди
Жаҳон | 20:58
Мавзуга оид

10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

21:31 / 03.05.2025
2026 йилги Green Card натижалари эълон қилинди

15:25 / 30.04.2025
Ўзбекистон ва Австрия виза тартибини соддалаштириши мумкин

12:24 / 30.04.2025