Тошкентда кўп йиллик дарахтлар қўпориб ташлангани айтилмоқда

Фото: Telegram / @ekologuz
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида кўп йиллик дарахтлар қўпориб ташлангани ҳақида хабар берилди. Табиат ресурслари вазирлиги пойтахт бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Telegram’даги «Экологуз» каналининг ёзишича, Экобозор томонда заправкадан кейин қурилган автомойка олдидаги кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланиб, айримлари илдизи билан бирга қўпориб ташланган.
Мазкур ҳолат бошқарма мутахассислари томонидан бориб ўрганилган. Унга кўра, «П.С» МЧЖ томонидан ҳудуддаги дарахтларни кўчириб ўтказишда агротехник қоидаларга риоя этилмагани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасида (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлаш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) белгиланган тартибдаги жазо чорасини қўллаш мақсадида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилмоқда.
Мавзуга оид

09:43 / 21.02.2025
2 туп дарахт кесган фуқаро 223 та кўчат экиб берди

21:37 / 20.02.2025
“Чўллаштириш авжида” — Бухорода 1800 дан ортиқ дарахт кўчирилаётгани танқидларга сабаб бўлмоқда

10:05 / 19.02.2025
Шахсан ҳоким бош-қош: Қувасойда 300 га яқин дарахт қўпориб ташланди

16:50 / 18.02.2025