Жиззахда оилавий жанжал ўлим билан якунланди
Эркак ошхона пичоғи билан аввал хотинига, сўнг ўзига тан жароҳатлари етказган. Оқибатда аёл воқеа жойида вафот этган. Эр шифохонага ётқизилган.
Жиззах вилояти Арнасой туманида эркак турмуш ўртоғининг ўлимига сабаб бўлган.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 17 март куни содир бўлган.
Арнасой тумани Олтин водий маҳалласида яшовчи 32 ёшли эркак ва унинг 28 ёшли хотини ўртасида рашк сабабли жанжал келиб чиққан.
Жанжал давомида эркак ошхона пичоғи билан аввал хотинига, сўнг ўзига тан жароҳати етказган.
Оқибатда икки нафар фарзанднинг онаси бўлган аёл воқеа жойида вафот этган. Эркак туман ТТБга қарашли шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Аввалроқ, Сирдарёда эркак аввал хотинини ўлдирган, сўнг ўз жонига қасд қилиб вафот этганди.
Мавзуга оид

09:51 / 09.03.2025
Учта вилоятда “валютчиклар” ушланди

10:15 / 04.03.2025
Ўзгалар номига аккаунт очиб, уларнинг танишидан пул ундирган талаба ушланди

14:54 / 23.02.2025
Учта ҳудудда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди

00:21 / 20.02.2025