Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
Тожикистонда 12 март куни соат 20:26 да 4,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Ўзбекистоннинг икки вилоятида сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Зилзила координаталари: 39,31 градус шимолий кенглик; 67,54 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 260 км жанубий-ғарбда.
Зилзиланинг Ўзбекистонда сезилиш кучи қуйидагича:
- Самарқанд вилоятида 3 балл, 63 километр.
- Жиззах вилоятида 2-3 балл, 93 километр.
12 март куни Тошкент вақти билан соат 14:32 да Тожикистонда 4 балли яна бир зилзила содир бўлган.
Мавзуга оид

13:52 / 09.03.2025
Самарқандда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

17:43 / 27.02.2025
Жиззах вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

16:25 / 26.02.2025
Самарқанд вилоятида яна икки туман ҳокимлари ўзгарди

18:59 / 13.02.2025