Термизда кучли чанг бўрони ҳодисаси кузатилди

Фото: KUN.UZ
Термиз шаҳрида кучли чанг бўрони ҳодисаси кузатилди. Бу ҳақда гидрометеорология соҳаси мутахассиси Эркин Абдулаҳадов хабар берди.
Маълум қилинишича, маҳаллий вақт соат 11:30 лардан Термиз шаҳрида кўриниш масофаси 1000 метрлардан пасаювчи кучли чанг бўрони ҳодисалари кузатила бошланган.
Натижада, "Тошкент-Термиз" йўналишидаги авиапарвоз ҳам айнан Термизда кузатилаётган кучли чанг бўрон сабаб аэродромга қўна олмасдан ортга қайтган.
Соат 13:00 ҳолатига Термизда кўриниш масофаси 1100 метр бўлиб, чанг бўрони кучли даражадан ўртача кўринишга тушган.
Мавзуга оид

17:19 / 13.02.2025
Термиздаги логистика маркази БМТ Глобал тармоғи омбори мақомини олди

09:09 / 08.01.2025
Термиз аэропортида туман туфайли айрим рейслар бошқа аэродромга йўналтирилди

17:11 / 16.12.2024
Термизда турар жой биносининг сувоғи шамол туфайли кўчиб тушди

19:30 / 14.10.2024