Янгиланган Malibu XL автомобилларининг нархлари эълон қилинди
Malibu XL 375 млн сўмдан 419 млн сўмгача бўлган нархларда сотувга чиқарилади.

Фото: UzAuto Motors
UzAuto Motors янгиланган Malibu XL автомобилларининг нархларини эълон қилди:
- Malibu XL 1LT – 334 822 000 сўм
- Malibu XL 2LT – 348 215 000 сўм
- Malibu XL LTZ – 374 108 000 сўм
Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган.
Қўшилган қиймат солиғини билан ҳисоблаганда, нархлар қуйидагича шаклланади:
- Malibu XL 1LT – 375 000 640 сўм
- Malibu XL 2LT – 390 000 800 сўм
- Malibu XL LTZ – 419 000 960 сўм
Malibu XL 237 от кучига эга 2,0 литр ҳажмли турбо двигатель билан жиҳозланган. Максимал айланиш моменти 350 NM. Автомобиль трассасида седаннинг ёқилғи тежамкорлиги 100 километрга 6,7 литргача яхшиланган.
Malibu XL тўрт ғилдиракли мустақил подвескадан фойдаланади, олд ва орқа руль бўғимлари алюминийдан ясалган бўлиб, у қуйма темирга қараганда енгилроқ ва эластикроқ ҳисобланади, бу ўз навбатида бутун машинанинг оғирлигини сезиларли даражада камайтириши мумкин.
Мавзуга оид

14:22 / 16.01.2025
2024 йилда UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 88 фоизга етди

16:31 / 10.01.2025
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди

21:14 / 09.01.2025
UzAuto Motors компаниясининг швециялик собиқ раҳбари янги иш топди

18:45 / 27.12.2024