UzAuto Motors компаниясининг швециялик собиқ раҳбари янги иш топди
Бо Андерссон Япония автомобил саноати соҳаси компаниясида маслаҳатчи сифатида ишлайдиган бўлди.

Фото: ТАСС
UzAuto Motors компаниясининг швециялик собиқ раҳбари Бо Инге Андерссон Япониянинг Sanoh Industrial компаниясига ишга жойлашди. Бу ҳақда топ-менежер LinkedIn ижтимоий тармоғида ёзди.
Sanoh компанияси автомобилсозлик саноати учун тормоз қувурлари, тутун чиқариш тизими ва кондиционер компонентлари, аккумуляторлар каби маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Андерссон японияликлар учун маслаҳатчи сифатида ишлайди.
Бо Андерссон 2024 йил декабрида UzAuto Motors компаниясига раҳбарлик лавозимини тарк этган эди. Андерссон фаолиятининг биринчи тўлиқ йили бўлган 2022 йилда завод 327,6 минг автомобилни конвейердан чиқариб, рекорд ўрнатди. Кейинги 2023 йил ҳам ишлаб чиқариш бўйича рекордли бўлди — 395,4 мингта автомобил.
Бо Андерссон 2013 йилдан 2016 йилгача Россиянинг «АвтоВАЗ» концерни раҳбари бўлган.
Мавзуга оид

14:22 / 16.01.2025
2024 йилда UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 88 фоизга етди

16:31 / 10.01.2025
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди

18:45 / 27.12.2024
UzAuto Motors директори лавозимидан кетди

18:27 / 31.10.2024