2020 йил рекорди янгиланди - UzAuto Motors'да 280 мингинчи автомобил
UzAuto Motors 2020 йилдаги тарихий йиллик рекордини янгилади. Бугун завод конвейеридан жорий йил ҳисобидан 280 мингинчи автомобил чиқарилди.

Фото: UzAuto Motors
UzAuto Motors МДҲ давлатлари орасида энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи компания бўлиб, минтақада ўз лидерлик статусини тасдиқлади. Бугун автозавод конвейеридан 280 мингинчи автомобил чиқди. Шундай қилиб, заводнинг 2020 йилдаги тарихий йиллик рекордига эришилди. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида UzAuto Motors линиядан 160 минг дона автомобил ишлаб чиқариб, аллақачон ишлаб чиқариш рекордини янгилаган эди.
Навбатдаги эришилган рекорд UzAuto Motors заводининг ишлаб чиқариш майдонида тантанали равишда нишонланди. Унда компаниянинг бутун жамоаси иштирок этди.
“Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзаков йиғилган ишчи ва ходимлар олдидаги чиқишида бутун жамоа олдига қўйилган мақсадга эришишда ҳар бир ходимнинг қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, жорий йилда компания нафақат автомобилни рекорд даража ишлаб чиқарди, балки General Motors билан 2023 йилда автомобил ишлаб чиқариш қувватини 500 минг донага, узоқ муддатли истиқболда 1 миллион донагача ошириш бўйича келишувга эришганини таъкидлаб ўтди.
Шавкат Умурзаков, шунингдек, Chevrolet Tracker автомобили ишлаб чиқарилишини муваффақиятли йўлга қўйишда барча ходимларнинг ҳиссаси борлигини, бунинг натижасида глобал инқироз даврида рекорд натижаларга эришилганини ҳам таъкидлади. Компания ўз заводларида янги GM GEM платформасида автомобиллар ишлаб чиқаришга 620 миллион доллар сармоя киритди, бунинг асосида 2023 йил бошида Chevrolet Onix ҳам ишлаб чиқарилади.
Рекордлардан ташқари, жорий йилда UzAuto Motors ишлаб чиқарилган автомобиллар сонининг юбилей натижасини қайд этди – 5 ноябрь куни завод конвейеридан тўрт миллионинчи автомобил чиқди.
Реклама
Мавзуга оид

14:22 / 16.01.2025
2024 йилда UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 88 фоизга етди

16:31 / 10.01.2025
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди

21:14 / 09.01.2025
UzAuto Motors компаниясининг швециялик собиқ раҳбари янги иш топди

18:45 / 27.12.2024